ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида икки болани қасддан ўлдириб, ёқиб юборган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, 2021 йил 14 март куни Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласида яшовчи М.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда 13 март куни вояга етмаган 2007 йил ва 2013 йилда туғилган фарзандлари яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетганини билдирган. Бедарак йўқолган фарзандларини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласидаги ҳовлидан вояга етмаганларнинг мурдаси қасддан ўлдирилиб, кейин ёқиб юборилиб, кўмилган ҳолатда топилган.
В Самарканде женщина жестоко убила двоих детей, ставших свидетелями ее преступления
Аниқланишича, 13 март куни О.Т. таниши М.Т.нинг уйига ўғриликка кириб, хонадонда пул ва қимматли буюмларни қидираётган вақтида М.Т.нинг фарзандлари мактабдан келиб қолади ва унинг ўғрилигига гувоҳ бўлиб қолади.
О.Т. ўз жиноятини яшириш ва вояга етмаганларни қасддан ўлдириш ўзининг уйига алдаб олиб боради. Ҳовлиси ўртасидаги белкурак билан дастлаб вояга етмаган А.Т.нинг бош ва бўйин қисмига, кейин унга ёрдам бермоқчи бўлган акаси С.Т.ни уриб, тан жароҳати етказади. Болалар бундан вафот этишади.
Шундан сўнг аёл ушбу қотиллик жиноятини яшириш мақсадида вояга етмаганларнинг мурдасини ҳовли ерида 50 см. чуқур қазиб, чуқурга ташлаб юборади. Ғўзапоя ва ёғоч тахталар ёрдамида таналарини ёқиб юбориб, мурда қолдиқларини кўмиб ташлайди.
В Самарканде женщина жестоко убила двоих детей, ставших свидетелями ее преступления
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳум вояга етмаган С.Т.нинг ўлими орқа мияни калла асоси ва биринчи бўйин умуртқаси оралиғидан узилиши, орқа миянинг лат ейиши, марҳум вояга етмаган А.Т.нинг ўлими эса калла асос ва гумбаз суякларининг синиши, бош мия пардалари остига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, в, ж, о”(Қасддан одам ўлдириш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи О.Т. қўлга олинган.
Вилоят прокурори жиноят иши терговини шахсан назоратга олган.