ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Имом Бухорий меъросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий анжуман бошланди, деб хабар қилмоқда Дин ишлари кўмитаси.
Анжуманда Афғонистон ва Тожикистон делегациялари ҳамда Ўзбекистон диний уламолари ва олимлари, 50га яқин мутахассислар иштирок этмоқда.
“Авваломбор, Афғонистон президенти Ашраф Ғани жанобалириниг саломини Ўзбекистон халқи ва президент Шавкат Мирзиёевга етказмокчиман.
Биз кеча Имом Бухорий мажмуасини ва Имом Бухорий номли илмий марказини ва ҳадисшунослик мактабини бориб кўрдик, масжиларни кўрдик.
Ўзбекистондаи ободончилик, диний, илмий соҳалардаги ислоҳотлар бизда жуда катта таасурот қолдирди. Биз президент Шавкат Мирзиёев алломалар юрти бўлган Ўзбекистонни қайта тиклашга ҳаракат қилаётганидан жуда хурсанд бўлдик ва ушбу ишларда катта муваффақият тилаб қоламиз” - деди Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири.
Анжуман мехмонлари учун Толшкеннтва Бухорога саётхат уюштириши режалаштирилмоқда. Конференция сўнгида унинг якуний баёноти қабул қилиниши ҳам кутилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон дунёга ислом дини илмига улкан ҳисса қўшган давлат сифатида танилган. Бу борада айниқса Имом Бухорийнинг ҳиссаси катта. Ислом илмида Имом Бухорий яратган 20дан ортиқ асарлар Қуръони Каримдан кейинги энг муҳим манбаа ҳисобланади.