Ўзбекистонда 100 дан зиёд ковид билан касалланиш ҳолати аниқланди: Тошкент яна етакчи

Янги касалланганларнинг 93 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўтган куни Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 80678 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда
Янги касалланганларнинг 4 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республикада соғайганлар жами 79331 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш кўпаймоқда: Тошкент мутлақ етакчи
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил аввал Ўзбекистонда илк марта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган эди. Коронавирус Франциядан келган фуқарода аниқланган эди.