Ургутда муҳташам жоме масжиди очилди

Масжид майдони бир гектардан ошиқ. У икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни сиғдира олади. Хонақоҳ ўртасида 34 метрли баланд гумбаз қад ростлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо “Ургут” марказий жоме масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилмоқда.
Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов иштирок этди.
В Ургуте открылась новая мечеть.
Масжид майдони бир гектардан ошиқ. Хонақосининг ҳажми 45х55 метр, яъни 2500 кв/м.ни ташкил қилади. Жоме икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни сиғдира олади. Хонақоҳ ўртасида 34 метрли баланд гумбаз қад ростлаган. Унинг айланаси 18 метрни ташкил этади.
В Ургуте открылась новая мечеть.
Масжиднинг тўрт томонида иккитаси 40 метрли ва яна иккитаси 43 метрли бўлган тўрт минора қурилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 100 киши фойдаланиши мумкин. Масжид ходимлари учун 2 қаватли маъмурий бино барпо этилган.