Россияда 50 та мамлакат ҳарбийлари “Спутник V” билан эмланди

Россияда фаолият юритаётган 50 та чет эл элчихонаси ҳарбий атташелари ва уларнинг оила аъзолари “Спутник V” билан эмланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 50 та мамлакат ҳарбий атташелари ҳамда уларнинг оила аъзолари коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Халқаро ҳарбий ҳамкорлик Бош бошқармаси (ХҲҲ ББ) бошлиғи Александр Кшимовский “Звезда” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
50 мамлакат ҳарбий атташелари ҳамда уларнинг оила аъзолари – жами 300 нафарга яқин киши – ҳам ўз тадбирлари, ҳам бирор бир халқаро музокараларни хавфсиз ўтказиш мақсадида эмлаш тадбирларини ўтказишга қарор қилишди.
Александр Кшимовский
Россия Мудофаа вазири ХҲҲ ББ бошлиғи
Россия армиясида “Спутник V” билан оммавий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 13 март ҳолатига кўра қўшинлардаги 389 мингдан зиёд ҳарбийлар эмланган.