Қирғизистонда Рамазон ойи бошланишининг тахминий санаси айтилди

Ўтган йили Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қирғизистонда бу йил муқаддас Рамазон ойи 13-14 апрель кунлари бошланади, аммо бу тахминий сана. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлиги мамлакат Мусулмонлар идораси бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Идора аниқ маълумот Ой кўринишига қараб, рўза бошланишига яқин берилишини таъкидлаган. Шунинг учун Қирғизистон Мусулмонлар идораси бошқармаси сана ўзгариши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
"Қийинчиликлар ўтиб кетади": Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Рамазон мусулмонларнинг муқаддас ойи ва Ислом динининг беш устунидан биридир. Ҳадисларда Рамазон ҳилоли кўрингач рўза тутилиши айтилган. Шаъбон ойининг 29 куни тугагач, очиқ жойга бориб янги ой кўриниши пойланади. Шундан сўнг муқаддас ой қайси кунга тўғри келиши ҳақида хулоса қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келган эди. Президент қарори билан Рамазон ойини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказиш белгиланган эди.