Ўзбекистон совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон халқи номидан ҳадя қилинган “Volkswagen Caddy” ва “Isuzu D-Max” русумли 20 та тез ёрдам машиналарини Ўш ҳокими Таалайбек Сарибашов ва бошқа мутасаддилар қарши олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистондан Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинаси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон агентлиги.
В Кыргызстан поступили 20 карет скорой помощи, подаренные Узбекистаном
Эслатиб ўтамиз, 11-12 март кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини кўздан кечириш давомида Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан “Volkswagen Caddy” ва “Isuzu D-Max” русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганлигини маълум қилди.
В Кыргызстан поступили 20 карет скорой помощи, подаренные Узбекистаном
13 март куни “Дўстлик” назорат ўтказиш пункти орқали Қирғизистонга ушбу ёрдам машиналари олиб ўтилган. Автомобилларни Ўш ҳокими Таалайбек Сарибашов ва бошқа мутасаддилар қарши олган.
В Кыргызстан поступили 20 карет скорой помощи, подаренные Узбекистаном