Москвада коронавирус билан касалланганлар 1 миллиондан ошди

Россияда ўтган суткада 10 мингдан зиёд ковид билан касалланиш қайд этилди. Шулардан 1905 таси Москвага тўғри келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўтган кун давомида Россия пойтахти Москва шаҳрида яна 1905 кишида коронавирус аниқланди. Бу шаҳар тезкор штаби хабар қилмоқда.
Москвада пандемия бошлангандан буён касалланганлар сони 1 000 394 нафарга етган.
Ўтган кунда 1 110 бемор тузалиб кетган. Уларнинг умумий сони 920 338 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан бирга 55 киши вафот этган. Москвада жами 15 764 киши ковид қурбонига айланган.
Россияда ўтган суткада 10 083 та янги ковид билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Пандемия бошлангандан буён Россия 4 390 608 киши коронавирус юқтириб олган. Шулардан 3 995 129 нафари соғайиб кетган. Россия бўйлаб жами 92 090 киши ковид асоратларидан ўлган.