Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Мактубда Ўзбекистон раҳбари ва халқига энг эзгу тилаклар изҳор этилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. АҚШ президенти Жозеф Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади.
Мактубда давлат раҳбари ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилаклар изҳор этилган.
Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишлар қайд этилиб, Байден администрацияси кейинги йилларда Ўзбекистонда эришилган муваффақиятларни давом эттириш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилган.