ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Uzbekistan Airways маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар сонини кўпайтирмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб Термиз шаҳрига амалга оширилувчи парвозлар сони кўпайтирилди.
Мазкур йўналишда рейслар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан Самарқанд шаҳридан қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилиши бошланади:
HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05
HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50
HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00
Шунингдек, жорий йилнинг 28 март санасидан Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатнов йўлга қўйилади.
Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг якшанба кунлари бажарилади.
HY 279 Урганч – Истанбул 09:30/11:50
HY 280 Истанбул – Урганч 13:20/19:05
29 мартдан бошлаб эса Самарқанд шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилади.
Ушбу йўналишда ҳафтасига уч маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилади:
HY 275 Самарқанд – Истанбул 20:05/23:05
HY 276 Истанбул – Самарқанд 00:35/06:50
30 мартдан эса Грузия билан мунтазам рейслар қайта тикланади.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳафтада икки маротаба Тошкент – Тбилиси –Тошкент йўналишида қатновларни амалга оширади.
HY 745 Тошкент – Тбилиси 16:10/18:30 (сешанба кунлари)
HY 746 Тбилиси – Тошкент 19:30/23:30
HY 745 Тошкент – Тбилиси 20:40/23:00 (жума кунлари)
HY 746 Тбилиси – Тошкент 00:30/04:30
Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan Airways" АЖ компаниянинг расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 % чегирмалар тақдим этади.
Ушбу чегирма авиакомпаниянинг барча йўналишларидаги рейсларига нисбатан тадбиқ этилади.