“Иштонимгача титиб кўришди”: Лукашенко ўзи ҳақидаги фильмнинг "ағдар-тўнтарини" чиқарди

Александр Лукашенко мухолифат томонидан ўзининг "шоҳона ҳаёти" ҳақида суратга олинган фильмга баҳо беришда бор-бисотидаги сўзларни аяб ўтирмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатда экстремистик деб топилган Telegram-каналларнинг бирида эълон қилинган Беларус давлати раҳбарининг гўёки "шоҳона ҳаёти" ҳақида сўзловчи фильмни фисқу-фасод асосида яратилган дея атади, деб хабар бермоқда "БелТА".
Лукашенко Ғарбни Беларусга қандай яшаш кераклигини ўргатмасликка чақирди
Сал аввал интернетда "Лукашенко. Олтин жарлик" деб номланган бир ярим соатли суриштирув-фильм пайдо бўлган ва унда муаллифлар Беларус президентининг гўёки мавжуд "хилватгоҳ"лари ҳақида сўз юритгандилар.
"Айтишларича, жуда катта, ниҳоятда узун фильммиш. Унча вақт кўришга вақтим йўқ. Менга шунчаки блоклар бўйича таҳлилларни беришди. Ўз навбатида, унда янгилик йўқ ростдан деган хулосага келдим", – деди Лукашенко, фильмни охиригача кўришга улгурмаганини қўшимча қилган ҳолда.
У, шунингдек, фильмда тақдим этилган маълумотлар ёлғонлигини, "ҳеч қачон одамлардан ниманидир ўғирлашга ўзига рухсат бермаслигини" таъкидлади.
Беларус президенти мухолифат "бу мавзуга қўл уриб, вақтни зое кеткизганини қўшимча қилди.
"Саройлар, яна алламбалолар, охирида иштонимгача кўз олайтиришди. Менга қаранг, бу одобдан эмас, ахир. Ҳеч қандай алоқаси бўлмаган фамилияларни келтириб ўтяпсиз, ўлай агар. Нега?" – деди Александр Лукашенко.