Андижонда газдан портлаш содир бўлди - жабрланганлар бор

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон шаҳрида газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлганлиги ҳақида хабар берди.
Бош прокуратура томонидан аниқланишича, кеча, 12 март куни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Қорақалпоғистонда беш киши ис газидан заҳарланиб ўлди
Оқибатда, аёл ва вояга етмаган қиз тана куйиши ҳамда қўшни хонадонда яшовчи вояга етмаган бола чақнаш тўлқинидан йиқилиб, кўкрак қисмидан тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Жабрланганларнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мутахассислар томонидан чақнаш сабаблари, шунингдек келтирилган зарарларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.