Таниқли режиссёр Баҳром Ёқубов вафот этди

Таниқли режиссёрнинг вафоти муносабати билан қатор шоу-бизнес вакиллари ижтимоий тармоқларда чуқур ҳамдардлик билдирганлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Ўзбекистоннинг таниқлик режиссёрларидан бири Баҳром Ёқубов 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда санъат ва шоу-бизнес вакиллари ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар қолдирганлар.
Кинорежиссёр 1961 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган.
"Ромео ва Жульетта", "Бахт учун миллион", "Фотима ва Зуҳра", "Супер келинчак", "О, Марьям, Марьям", "Мажруҳ" сингари картиналари билан шуҳрат қозонган.
Таниқли режиссёрнинг вафоти муносабати билан қатор шоу-бизнес вакиллари ижтимоий тармоқларда чуқур ҳамдардлик билдирганлар.
Хусусан, актриса Зарина Низомиддинова ўзининг Инстаграммида "жойингиз жаннатдан бўлсин устоз", деган сўзларни ёзиб қолдирган ва 16 ёшида суратга тушган картинаси - "Ромео ва Жульетта" сингари фильмлар бошқа суратга олинмаса керак, дея афсус билан қайд этган.