ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев кеча ўзининг навбатдаги жангини ўтказди, деб хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Рўзибоев Brave CF 47 турнири доирасида франциялик Иброҳим Манега қарши жанг олиб борди.
Жанг уч раунд бўлиши режалаштирилган эди, аммо биринчи раундаёқ ўз якунига етди.
Нурсултон Рўзибоев тейкдаун ҳолатига тушиб қолишига қарамай, “слэм” услубини қўллаб, рақибини нокаутга учрата олди.