"Кўчманчилар ери": нима учун ушбу фильм бош Оскар олиши муқаррар

Роад-муви услубига суратга олинган ушбу кино, карантин чекловлари билан қамраб олинган 2021 йилда томошабинга автомобил олд ўриндиғига ўтриб бутун Америка бўйлаб саёҳат қилаётган туйғу беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik, Егор Беликов. Режиссер Хлои Чжаонинг бор-йўғи учини тўлиқ метражли фильми бўлган "Кўчманчилар ери" (Nomadland) картинаси 2020 йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган премьерасидан сўнг йўлида учраган барча совринларни ютиб келмоқда.
У аллақачон "энг яхши драматик фильм" ва "энг яхши режиссура" категорияларида 2та "Олтин глобус"ни қўлга киритди. Айни дамда америка букмекерлари бир овоздан унга "Оскар"ни тақдим этмоқда.

Манзилсиз йўл

"Кўчманчилар ери" томоша қилган кишига жуда танишдек, худдики ушбу фильм олдин ҳам ҳар доим қаердадир ёнгинамизда бўлгандек таасурот қолдиради. Инглиз тилида бундай туйғу уйғотган асарни instant classic — яъни бир зумда "классикага айланган" дейилади.
"Кўчманчилар ери" - кишида вақти вақти билан униг дунёсига қайта шўнғиш истагини уйғотадиган фильмдир. Фрэн (Фрэнсис Макдорманд) унга уй вазифасини бажарувчи фургон машинада Америка бўйлаб кезади. У турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг ва ўзи яшаб турган шаҳарчаси йўқ бўлиб кетганидан сўнг мақсадсиз йўлга отланган эди.
Унинг мақсади қандайдир романтик ҳис туйғулар ёки саёҳат қилиш истаги эмас, балким йўлларда онда-сонда дуч келган ишларни бажариб, автомобил-уйда яшаш. Бундай ҳаёт тарзи оддий уйда яшашга қараганда арзонроқ ва ишончлироқ.
Кадр из фильма "Земля кочевников"
Йўл-йўлакай Фрэн ўзига ўхшаган кўплаб кишиларни учратади. Уларнинг барчаси катта йўлдаги ҳақиқий кўчманчилар деса бўлади. Улар бироз вақт бирга бўлиб, кейин яна ўз йўлига тарқалиб кетишади. Кўчманчилар бир-бирига ҳечқачон "хайр" демайди, улар ҳар доим "йўлларда кўришамиз" дейишади.

Капитализмнинг чекка қирғоқларида

Энг ҳайратланарлиси - бундай субмаданият кино ижодкорлари томонидан ўйлаб топилмаган. АҚШдаги ҳақиқатдан ҳам миллионлаб кишилар ана шундай ҳаёт кечиради. Фильм Джессика Брудернинг деярли ҳужжатли деса бўладиган "Кўчманчилар ери: XXI аср Америкасидан қандай жон сақлаш керак" номли романиннг батафсил такрорланган экранизациясидир.
Дарҳақиқат, Америкада пенсионерлар нормал ҳаёт кечириш учун маблағи етишмаслиги тез-тез учраб турадиган ҳолат. Шунинг учун улар биринчи навбатда уй харажатларидан воз кечади (ёки уларнинг умуман уйи йўқ), иккинчидан, кексайганда мамлакат бўйлаб арзон саёҳат қилишни исташади. Ва учинчидан йўл-йўлакай унчалик қийин бўлмаган бирор вақтинчалик иш топишга умид қилишади. Бу, албатта, ачинарли, лекин ҳаёт шундай.
Демак, Хлоя Чжаонинг ушбу фильми қандайдир мавҳум мақсадларда, ёки фақат санъат йўлида суратга олинган навбатдаги "экшн" ёки "триллер" эмас. Бу Америка капитализмининг асл қиёфаларидан бирини кўрсатувчи, реал ҳаётни акс эттирган кинодир. Фильм муаллифининг ўзи ҳам уни ана шундай таърифлайди.
Кадр из фильма "Земля кочевников"
Фильм воқеаларида 2010 йил боши акс этган. Нега дунёнинг энг бой мамлакатларидан бирида кекса одамлар жон сақлаш учун уйидан воз кечиб, қандайдир майда-чуйда ишларни бажаришга мажбур бўлмоқда?
Бош қаҳрамон Фрэн гоҳ фастфуд ошхонасида. гоҳ Amazon омборхонасида ишлашга мажбур. Ўтган аср бошида Форд заводида ишлаган америкаликлар "ўрта синф" ҳисобланган бўлса бугун қўл иши билан фақат ҳеч вақоси йўқ қариялар шуғулланмоқда. .

Бошқаларига ўхшамаган "роад-муви"

АҚШ кинематографияси "роад муви", яъни йўл-йўлакай олинган саргузашт-фалсафий кино жанри тез-тез учрайди. Буни миллий анъана деса ҳам бўлади. "Кўчманчилар ери" ҳам "Ғамсиз ҳайдовчи", "Тентак ва ундан ҳам тентакроқ", "Ярим тунги ковбой", "Логан", "Менинг шахсий шатим Айдахо" каби машҳур ленталар қаторидан ўрин олди.
Умуман америкаликларни ҳалигача озроқ пилигрим (саёҳатчи) деса ҳам бўлади. Улар автомобилда узоқ йўлга чиқишни, Тинч океанидан Атлантика океанигача етиб бориш ва ортга қайтишни орзу қилишади. Автомобилнинг олд ва ён ойнаси орқали кўринган манзара улар учун алоҳида аҳамият касб этади. У ердан бу ерга саёҳат қилаётганда улар ҳаёт мазмуни ва абадий қадриятлар ҳақида хаёл суришади.
Кадр из фильма "Земля кочевников"
"Кўчманчилар ери" - томошабинга гўёки ана шундай автомобиллардан бирининг олд ўриндиғига ўтириб, бутун Америка бўйлаб кезаётгандек туйғу беради. Кимдир ўзини бош қаҳрамон Фрэнга ўхшатиши мумкин - у худди ойнадек кўпчилликни ўзида акс эттиради.
Фрэн ролини ижро этган Фрэнсис Макдорманд - ўз ишини олий даражада бажарган. Ушбу рол учун у бир неча кунга ўз ҳаётининг унутиб, ҳақиқий уйсиз кўчманчига айланган. Бир сўз билан айтганда - у ролни гениал ижро этган.
Фильмда акс этган Америка пейзажлари ҳам - ажойиб, энг сара манзаралар. Буларнинг ҳаммаси Людовико Эйнаудининг сокин фортепиано мусиқали "соуси" остида томошабинга етказилади. Менимча бундан фақат роҳатланиш мумкин, холос.
Фильмнинг ҳам режиссери ҳам сценарий муаллифи бўлган Хлоя Чжао, ҳеч қандай янгилик яратмаган бўлсада, бир неча категориялар бўйича катта муваффақиятга эришди. Ушбу фильм бир вақтнинг ўзида ажойиб роад-муви ва жамиятнинг аянчи ҳолатининг исботидир.
Оскар мукофотига Ўзбекистондан қайси фильм тақдим этилиши маълум бўлди - трейлер
Лекин ҳарчанд қийинчиликларга, оғир ҳаёт шароитларига қарамасдан, фильм қаҳрамонлари ҳаётдан баҳра олишга, пул ҳақида қайғурмасликка, ёлғизлик ва номаълумликдан қўрқмасдан узоқ саёҳатларга чиқишга ҳаракат қилишади.
Менимча, карантин чекловлари билан қамраб олинган 2021 йилда уларга фақат ҳавас қилиш мумкин. Шу сабабдан ҳам "Кўчманчилар ери"да ҳар бир томошабин ўзи учун қандайдир руҳий қониқиш топса ажаб эмас.
Хлоя Чжао, асл исми Чжао Тин, 1982 йил 31 мартда Хитойнинг Пекин шаҳрида туғилган. Америкалик кинорежиссер, сценарист. Биринчи фильмини 2015 йилда суратга олган. Айни дамда 4 фильм муаллифи, 2та "Олтин глобус" соҳибаси.
Хлоя Чжао