Томас Бах ХОҚ президентлигига қайта сайланди

ХОҚнинг амалдаги раҳбари Томас Бах номзодини 93 киши ёқлаб овоз берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Томас Бах Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президентлигига қайта сайланди. Уни ушбу лавозимга қўмитанинг 137-сессиясида қайта сайлашди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу лавозимга 8 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Томас Бахнинг ўзи ягона номзод бўлган.
ХОҚ президентлиги учун овоз бериш жараёнида Томас Бах номзодини 93 киши ёқлаб овоз берган. 4 киши бетараф бўлган ва 1 киши эса қарши овоз берган.
Шу тариқа, ХОҚнинг амалдаги раҳбари Бах келгуси 4 йил давомида ҳам ташкилотни бошқаради.