ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил иқтисодиёт учун Иккинчи жаҳон урушидан сўнг энг ёмони бўлди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин инвестиция фаолликни ошириш бўйича чоралар тўғрисидаги йиғилишда маълум қилди.
Таъкидлайман, ўтган йил Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан буён глобал иқтисодиёт учун энг оғири бўлди.
Россия етакчиси 2020 йилда сайёра ЯИМ 3,5 фоизга қисқарганини қайд этди.
“Сабаблари объектив. Бу биринчи навбатда эпидемиологик вазият. Мажбурликдан киритилган чоралар бизнес юритиш, умуман олганда иқтисодий суръатга салбий таъсир кўрсатди”, - деди Путин.
У кенг кўламли инқироз давлатдан фавқулодда қабул қилинган қарорларни талаб қилган.
Шу билан бирга Путин юзага келган инқирозда Россия биринчи марта замонавий тарихда макроиқтисодиёт сиёсатини юмшата олган.