Тошкентнинг айрим туманлари газсиз қолади

Тошкент ҳокимлиги Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим манзилгоҳларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Тошкентнинг айрим туманларида 10 март куни газ вақтинча ўчирилади, деб хабар бермоқда Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати.
““Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали Матбуот хизматининг хабарига кўра, Миробод ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, айрим манзилгоҳларда газ таъминоти тўхтатилади”, - дейилади хабарда.
Миробод туманида соат 09:00 дан 18:00 гача:
— "Парвона" МФЙда;
Янгиҳаёттуманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
— Бирлик кўчасида.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.