Яна бир давлат Россия билан авиақатновларни тиклади

Латвия ҳукумати қарорига кўра, 17 март кунидан бошлаб учинчи давлатлар билан авиақатновлар тикланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Латвия ҳукумати учинчи давлатлар, шу жумладан Россия билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилди. Чартер рейсларга ҳам рухсат берилади.
Транспорт вазирлиги бу қарорни Эстония ва Литванинг учинчи давлатларга парвозларни қайта тиклагани билан изоҳлади. Латвия аҳолиси қўшни давлатлар орқали транзит фойдаланиб, учинчи давлатларга бормоқда.
Чекловдан олдин Латвиядан Россияга кунига бир неча марта парвоз амалга оширилган.