ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 ёшли ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда
Аввалроқ унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумон қилинувчининг шахси аниқланди, у 47 ёшли Ғ.Д
Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилинган. Суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.