ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Беларуснинг Минск автомобил заводи Ўзбекистонда юк автомобиллари шассиси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақида Ўзбекистон ва Беларус ҳукуматлараро комиссиясининг 8-мажлисида келишиб олинди.
Мажлисда Беларус бош вазири ўринбосари Александр Субботин ва Ўзбекистон тавшқи савдо инвестициялар вазири Сардор Умурзаков иштирок этишди.
БЕЛАВТОМАЗ холдингининг ОАО “МАЗ” бошқарувчи компанияси бош директори Валерий Иванкович Ўзбекистоннинг ООО “KRANTAS” компанияси билан музокаралар ўтказди ва Ўзбекистонда МАЗ юк автомобиллари шассиси ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олишди. Ўзбекистон томон ушбу корхонага турли имтиёзлар бериш ва қўллаб-қувватлашни ваъда берди.
Ушбу ҳамкорлик натижасида икки республика орасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми ошиши, маҳаллий бозорда беларус автомобил техникасининг рақобатбардошлиши ошиши кутилмоқда.
ОАО "МАЗ" Ўзбекистон билан кўп йиллардан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Улар Тошкентда МАЗ юк автомобиллари, автобуслар ва махсус техникаси савдосини йўлга қўйишган.