Тожик хонанда "Евровидение"да Россияни тақдим этадиган бўлди

Танловда 2021 йилда Little Big гуруҳи иштирок этиши режалаштирилган эди. Аммо у иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда гуруҳ солисти Илья Прусикин душанба куни Биринчи канал эфирида маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Келиб чиқиши тожикистонлик бўлган хонанда Manizha Россияни халқаро қўшиқчилик танлови - Евровидение-2021да тақдим этадиган бўлди.
Хабарда айтилишича, Россияни афсонавий танловлардан бири бўлган "Евровидение"да мамлакат номидан иштирок этадиган иштирокчилар миллий саралаш босқичи ўз якунига етган. Саралаш босқичида 29 яшар хонанда Manizha ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда танловга Little Big гуруҳи бориши белгиланган эди. Гуруҳнинг "UNO" қўшиғи YouTubeда 189 миллион просмотр тўплашга муваффақ бўлган - бу мутлақ рекорддир!
Аммо Little Big бу танловда иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда гуруҳ солисти Илья Прусикин душанба куни Биринчи канал эфирида маълум қилди.
Эндиликда эса Россияни келиб чиқиши тожикистонлик бўлган хонанда Manizha тақдим этиши маълум бўлди.