Остон Ўрунов жароҳатланди

"Уфа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик Остон Ўрунов "Урал" клуби билан ўйинда жароҳатланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов Россия чемпионатининг Екатеринбургнинг "Урал" жамоасига қарши ўйинида енгил жароҳат олди, деб хабар қилди Бошқирдистон клуби РИА Новостига.
Жасур Жалолиддинов қайси клубга ўтгани маълум бўлди
Россия чемпионатининг 21-тур учрашуви якшанба куни Екатеринбургда бўлиб ўтди, ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди. Остон Ўрунов 41-дақиқада захирага олинди.
"Остон енгил жароҳат олди. Мураббийлар ва тиббиёт ходимлари унинг кейинги матчда ўйнаши борасида қарор қабул қилишади", - деб маълум қилишди клубда.
"Уфа" навбатдаги ўйинни ўз уйида 14 март куни Қозоннинг "Рубин" жамоасига қарши ўтказади.