ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. "Локомотив"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Ўзбекистоннинг "Андижон" футбол клубига ўтди.
Бу ҳақда клубнинг тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.
Москванинг “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати 26 январь куни клуб ўзаро келишган ҳолда ўзбекистонлик ёш футболчи Жасурбек Жалолиддинов билан шартномани бекор қилганини эълон қилганди. 2019 йилда дунёнинг энг келажаги порлоқ футболчиларидан бири деб эътироф этилган ўйинчи билан шартнома ўтган йили беш йилга тузилганди.