Япония Ўзбекистонга 2та кредит ажратади

Япония коронавирус пандемиясининг салбий таъсирига қарши курашиш учун тезкор ёрдам сифатида 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги маблағ 15 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан ажратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида “Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Япония ўз чегараларини ёпмоқда
Лойиҳа доирасида ЯХҲА томонидан ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида ўтказилган қарз музокаралари бўйича эришилган натижалар: музокоралар давомида ЯХҲА ушбу қарз маблағлари иккита траншда ажратилишини маълум қилди:
- Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирига қарши курашиш учун тезкор ёрдам сифатида 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги маблағ 15 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан ажратиш учун Жахон банки ЯХҲА билан биргаликда ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилди;
- Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 195,0 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга 7 йиллик имтиёзли давр билан ажратилиш мақсадида ЯХҲА томонидан энергетика соҳасида ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилган бўлиб, Энергетика вазирлиги томонидан ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан бажарилиши кутилмоқда.