Тошкент шаҳар фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади

Кўкрак нишон билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясида Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳар фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди.
СССР: Тошкент ўтган асрнинг 70-80 йилларида қандай бўлган – видео
Депутатлар эътиборига кўкрак нишонининг бир неча намунаси ва Низоми тақдим этилди ва намуналар орасидан миллий хусусиятларимиз ва давлатчилигимиз тарихига мос бўлгани танланиб, бир овоздан маъқулланди.
Мазкур кўкрак нишони Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантанасига муносиб туҳфа сифатида, ҳар йили мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, Тошкент шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган фуқароларни, кенг жамоатчилик вакилларини тақдирлаш мақсадида таъсис этилмоқда.
Шунингдек, кўкрак нишон билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги кўзда тутилган.