Мирзиёев Миллий гвардия ўқув марказларига оид қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 
Миллий гвардия мамлакатни “янгича” қўриқлайди – асосий ўзгаришлар
Қарорга кўра:
- Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;
- Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Фарғона минтақавий ўқув марказига, Даштобод ўқув маркази эса Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилди.
Мазкур минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:
- Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;
Тошкентда "Миллий гвардия ходимиман", деб мақтанган йигитни уриб ўлдиришди
- Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;
- Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.
Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.