Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Туркия делегацияси мамлакатнинг Самарқанддаги Бош консулхонасининг очилишида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021 йилнинг 6-9 март кунлари Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзолади
Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш ўрин олган.
Шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш режалаштирилган.