Тошкентда яна бир гуруҳ Афғонистонда хизмат қилган фахрийларга медаллар топширилди

Ўзбек ўғлонларига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлари раҳбарлари қошидаги байналминал жангчилар қўмитасининг "Ветеран боевых действий", "VETERAN" бирлашмаси олдидаги хизматлари учун медаллари топширилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги Алишер Навоий маҳалласида бир гуруҳ Афғонистонда хизмат қилган фахрий жангчиларга мукофотлар топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда афғон уруши ветеранлари орденлар билан тақдирланди
Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмасининг аъзолари бўлган бир гуруҳ Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қатнашчилари бўлган ўзбек ўғлонларига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлари раҳбарлари қошидаги байналминал жангчилар қўмитасининг "Ветеран боевых действий", "VETERAN" бирлашмаси олдидаги хизматлари учун медаллари топширилди.
Мукофотларни Москвадан келган МДҲ давлатлари ҳукуматлари қошидаги қўмита раисининг махсус вакили Мўминхон Ходжаев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, сенатор Рустам Калонов, Ўзбекистон жангчи фахрийлар бирлашмасининг раиси Талъат Мурадов, Бирлашма Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Султанов, бир гуруҳ МФЙ фаоллари ва маҳалла фуқаролари қатнашдилар.
Шунингдек, тадбир давомида Мўминхон Ходжаев Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитаси раиси Александр Ковалевнинг Ўзбекистонда яшовчи фахрийларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, тадбирда фахиийлар учун баҳорий дастурхон ёзилди.