Самарқанд вилояти февраль ойида туғилиш бўйича етакчи бўлди

Ўзбекистонда февраль ойида жами 53 460 нафар чақалоқ дунёга келган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021 йилнинг февраль Ўзбекистонда 53 460 нафар чақалоқ туғилган. Шулардан  27 623 нафари ўғил, 25 837 нафари эса қиз болалардир. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (6 441 нафар) да қайд этилган. Кейинги ўринларда Қашқадарё (5599), Фарғона (5786) ва Андижон вилоятлари (4978). Тошкент шаҳрида 4421 нафар чақалоқ дунёга келган.
Вилоятлар орасида энг кам туғилиш Навоий (1359), Сирдарё (1430) ва Жиззах вилоятларида (2361) кузатилган.
Жумладан, февраль ойида 1 166 нафар эгизак болалар  туғилган.