ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021-2022 йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантиришва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
Барча лойиҳалар хусусий ва ташаббускорлар маблағи эвазига амалга оширилади. Лойиҳалардан учтаси “Қўқон”эркин иқтисодий зонасида бўлади.
- “Bicycle Tranding Invest” йилига 4,5 минг дона электроскутер ишлаб чиқарилишига 1,5 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.
- “Stroy Plast” йилига 1,5 минг дона электроскутер, 1,5 минг дона электромотороллер ва 500 дона велосипед ишлаб чиқаришга 505 минг доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил март ойига режалаштирилган.
- “Веломакс” йилига 20 минг дона электроскутер ишлаб чиқаришга 4 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.
Яна бир лойиҳа Учкўприк туманида режалаштирилган. “Technoworld” 2 минг дона электр мотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.