Бу иш бермади! АҚШ демократияни деб, дунёдаги режимларни ағдармайдиган бўлди

АҚШ Давлат котибининг таъкидига кўра, Вашингтоннинг демократияни куч билан тиқиштириш бўйича ҳаракатлари ҳеч қандай кутилган натижани бермади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШ маъмурияти режимларни ағдариш ва ҳарбий интервенцияларни амалга ошириш орқали бошқа давлатларга демократияни куч билан тиқиштириш амалиётидан воз кечади. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен яқинда брифинг давомида худди шундай мурожаат билан чиқиш қилди.
Қримга эътибор. Байден даврида НАТО режалари қандай ўзгармоқда
Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, қимматбаҳо ҳарбий интервенциялар ёки авторитар режимларни ағдаришга уриниш орқали демократияни илгари суриш исталган натижаларни олиб келмади.
"Биз қимматбаҳо интервенциялар ёки авторитар режимларни куч билан ағдаришга уринишлар орқали демократияни илгари суришдан воз кечамиз. Биз бу тактикани ўтмишда қўллашга уриндик. Аммо истакларимиз эзгу бўлишига қарамай, бу иш бермади", - деди Блинкен.
Давлат котиби баёнотига кўра, эндиликда Вашингтон "бу ишни бошқача амалга оширади".
Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди
"Биз демократияни бошқа мамлакатларга шахсий намуна кўрсатган ҳолда илгари сурамиз, шерикларимизни демократик ўзгаришлар учун рағбатлантириб борамиз", - деди у.
Financial Times нашрининг ёзишича, президент Жо Байден администрацияси олдинги президент Дональд Трампнинг "яккалашув ва миллатчилик сиёсатидан фарқ қиладиган янги ташқи сиёсатни" барпо этишга уринмоқда.
Байден давридаги АҚШ мамлакат бошқа давлатлар ишига аралашиб, ўзини "глобал полициячи" сифатида тутяпти, деган айбловлардан йироқ бўлишга ва дунёдаги етакчи позицияларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.