Абдулазиз Камилов Беларус ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Учрашувда 2021-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар режаси имзоланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Бугун, 4-март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Aлександр Гуряновни қабул қилди.
Беларусь бош вазири ўринбосари Александр Субботин делегация таркибида Тошкентга келади
Музокаралар чоғида ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон – Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Беларус томонига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференсияга таклифнома топширилди.
Учрашувда 2021-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар режаси имзоланди.