ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълумот берди.
Қурбонов Ўзбекистон фуқароларидан келиб тушган: "Республикада эмлаш жараёнлари қачон бошланади?", деган саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун 2021 йил бошида вакциналарга буюртма берилганини ва Ўзбекистон Республикасига март ойининг ўрталарида вакцина билан таъминот етиб келиши ҳақида маълум қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосарининг айтишича, Россия давлатида ишлаб чиқарилган вакцина бўйича ҳам РФ билан доимий музокаралар олиб борилмоқда ва Спутник V вакцинаси билан Ўзбекистонда эмлаш жараёнларини март ойида бошлаш режалаштирилган.