ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Владимир Жириновскийнинг айтишича, собиқ совет иттифоқи майдонидаги сиёсатчилар секин-аста МДҲдан-да кучлироқ тузилмани яратишлари мумкин.
"Говорит Москва" радиостанцияси эфирида у Россия ва Беларусь муносабатлари Иттифоқдош давлатлар форматида олиб борилишини айтиб ўтди.
Худди шундай форматни Қирғизистон ва Тожикистонга таклиф этиш мумкин, деб қўшимча қилди сиёсатчи.
"Собиқ совет иттифоқининг 14та республикалари учун барча муаммоларни ечиш, тўлиқ хавфсизлик ва зўр иқтисодиётни таъминлашнинг энг яхши йўли - бу Россия таркибига губерния ҳуқуқи асосида киришдир. Душанбе губернияси, Бишкек губенияси, Ереван, Рига, Житомир, Киев ва бошқа губерниялар тариқасида", - деди Жириновский.
Сиёсатчи радио эфир давомида 20 йил олдин Беларусь президенти Александр Лукашенко унга Беларусь Россия таркибига қўшилишга тайёрлиги ҳақида айтганини эслаган.