Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 80 мингдан ошиб кетди

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён коронавирус билан касалланганлар сони 80 000 нафардан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўтган кун Ўзбекистонда яна 45 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 80006 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Тўрт миллиондан зиёд Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади – рўйхат
Янги касалланганларнинг 1 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатдан ушбу касалликдан соғайганлар жами сони 78549 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 835 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.