Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.
Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.
Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.
Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.
Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.
Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.
Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.
Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.
Кўрсатишди.
Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.
Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.
Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.
Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда. Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.
Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.
Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.
Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.