Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда

“Uzbekistan Airways” Фарғона ва Урганчдан Истанбулга янги мунтазам қатновни йўлга қўйишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Фарғона ва Урганчдан Туркиянинг Истанбулга шаҳрига янги мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қозоғистон Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради
Урганчдан парвозлар 28 мартдан (ҳафтада бир марта якшанба кунлари), Фарғонадан эса 3 апрелдан (ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари) амалга оширилади.
Фарғона – Истанбул учиш вақти 08:50,  қўниш - 12:30
Истанбул – Фарғона учиш вақти 14:00,  қўниш - 20:50
Урганч - Истанбул учиш вақти 09:30,  қўниш - 11:50
Истанбул - Урганч учиш вақти 13:20,  қўниш - 19:05
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzbekistan Airways” АЖ 1 мартдан бошлаб маҳаллий қатновларга онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини ишга туширгани хабар қилинган эди.