ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россиянинг “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. РИА Новости хабарига асосан.
РФ Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Москвада эканлигини таъкидлади.
"Шу кунларда Ўзбекистонда аҳолини оммавий эмлаш бошланади ... “Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда, у тезкор тартибда рўйхатдан ўтказилди. Биз бу йўналишда ҳамкорлигимизни жуда қадрлаймиз", - деди Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.
Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Россия Федерациясига келган.
Эслатиб ўтамиз, Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши дунёда биринчи "Спутник V" вакцинаси 17 февраль куни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди.