COVID билан оғир касалланган бемор 98 кундан кейин соғайиб кетди

Коронавируснинг оғир шаклига чалинган, ўпкасининг 90% шикастландан бемор шифохонада 98 кун ётиб тузалиб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Москва вилоятида ноодатй ҳолат юз берди - коронавируснинг оғир шаклига чалинган, бемор 98 кунда даволаниб чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 
Домодедово шаҳар Марказий шифохонаси хабарига кўра, 56 ёшли бемор шифохонага олиб келинганда ўпкасининг 90% шисктланган бўлган ва уни дарҳол сунъий нафас олиш аппаратига улашган. 
"Ушбу пациентни даволашда, биз  МОНИКИ (Москва вилояти илмий текшириш клиник институти) хирургларига мурожаат қилдик. Улар беморнинг ўпкасида ҳомсил бўлгагн бронхоплеврал свищни даволашда ёрдам беришди. Биргаликда пациентни стабил ҳолатга келтирдик", - деди Марказий шифохона бош шифокори Андрей Осипов. 
Маълум бўлишича ушбе бемор касалхонада жами 98 кун ўтказган. Айни дамда унга уйига жавоб беришган. Ҳозир у турар жойида шифокор кузатувида бўлиб турибди.