Айни пайтда икки мамлакат Соғлиқни сақлаш, Транспорт вазирликлари ва бошқа соҳавий тузилмалари мутахассислари тўлиқ алоқани тиклаш имконияти устида ишламоқда.
"Умид қиламизки, тез орада вазият аввалги барқарор форматига қайтади", - деб таъкидлади Сергей Лавров.
Абдулазиз Камилов, ўз навбатида, Москвага келган делегация, хусусан Соғлиқни сақлаш вазири ҳозир барча муаммолар устида иш олиб бораётганини таъкидлади.
"Энг асосийси, биз Россия Федерациясида ўзаро парвоз ва фуқароларимизнинг меҳнат фаолиятини тиклашдан ўзаро манфаатдормиз. Ҳозир бу муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз", - деди Абдулазиз Камилов.
Бундан ташқари, Сергей Лавров республикада “Спутник V" вакцинасини тезкорлик билан рўйхатдан ўтказилагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, препаратни республикада ишлаб чиқаришни бошлаш имконияти кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.