Алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда

Молия вазирлиги алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқиш ва янги нархларни белгилашга доир ҳужжат тайёрлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Молия вазирлиги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳасини тайёрлади.
Алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди - янги қонун
Унда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар янги миқдорларда белгилаш қайд этилган.
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун:
- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 11 200 сўм (илгари 9400 сўм);
- энг кам чакана нарх - 13 200 сўм (11 200 сўм).
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун:
- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 41 200 сўм (33 000 сўм);
- энг кам чакана нарх - 49 400 сўм (36 600 сўм).
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун:
- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 28 600 сўм (24 000 сўм);
- энг кам чакана нарх - 34 400 сўм (28 500 сўм).
"Мазкур қарор 2021 йил 15 мартдан кучга киради", - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 октябридан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг янги нархлари белгиланганди.