Ўзбек курашчилари Украинада 11та медаль қўлга киритишди

Ўзбекистонлик эркин курашчилари 2та олтин, 1та кумуш, 3та бронза, юнон-рум курашчилари эса 5та медални қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик эркин курашчилари 2та олтин, 1та кумуш, 3та бронза, юнон-рум курашчилари эса 5та медални қўлга киритишди.
Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро турнир якунланди.
Ўз тарихида йигирманчи марта ташкил этилган мусобақада дунёнинг 20дан ортиқ давлати курашчилари уч кун давомида медаллар учун гиламга чиқишди.
Якунда ўзбек эркин курашчилари 2та олтин, 1та кумуш, 3та бронза, юнон-рум курашчилари эса 5та медални қўлга киритишди. Ғуломжон Абдуллаев ва Ильяс Бекбулатов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.
Эркин кураш мусобақасида совриндор бўлган спортчилар:
Олтин медаль
57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
70 кг: Ильяс Бекбулатов
Кумуш медаль
57 кг: Нодиржон Сафаров
Бронза медаль
57 кг: Маҳмуджон Шавкатов
79 кг: Бекзод Абдураҳмонов
86 кг: Жавраил Шапиев
Юнон-рум кураши мусобақасида совриндор бўлган спортчилар:
Бронза медаль
55 кг: Илҳом Баҳромов
67 кг: Арам Варданян
82 кг: Жалгасбай Бердимуратов
87 кг: Рустам Ассакалов
130 кг: Мўминжон Абдуллаев