Коррупция: Франция собиқ президенти 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича айбдор деб топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш иши бўйича айбдор деб топилди.
Суд унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ушбу муддатдан икки йили шартли, бир йилини эса у қамоқда ўтказади.
Саркози реал муддат олган республиканинг биринчи собиқ раҳбари бўлди.