Улар орасида турли экспонатлар бор эди, жумладан, ўта жиддий илмий ишланмалар – қўл протези. Экология билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва табиатни техноген фалокатлардан ҳимоя қилишга қаратилган кашфиётлар алоҳида эътиборга сазовор.
Гаджетни хуш кўрувчилар учун “ақлли ойна” намойиш этилди. У об-ҳаво ҳақида маълумот беради, янгиликлар билан ўртоқлашади ва шу билан бирга эгасини мақтаб қўяди.