Самарқандда ҳамшира аёлнинг дўппосланиши акс этган видео юзасидан маълумот берилди

Маълум қилинишича, келишмовчилик пастдарғомлик фуқаро ва унинг уйида ижарда яшаб келаётган аёл ўртасида содир бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, тасвирдаги ҳолат 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.
Сурхондарёда "самосуд": мураббийни ҳимоялаб, тўққизтаси 3 кишини дўппослади
Келишмовчилик туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро, Х.Д. ҳамда унинг “А.Навоий” МФЙдаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган, Б.С.лар ўртасида содир бўлган.
Фуқаро Х. ушбу уйни бошқа бир кишига сотаётганлиги сабабли ижарачидан уйидан чиқишини сўраган. Б. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган.
Оқибатда жанжал юзага келган. Натижада фуқаро Б. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.