Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган футбол матчи - видео

Футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари мини-футбол майдонида ўйин ўтказишди. 4:0 ҳисобида футзал жамоаси ғалаба қозонди.
Sputnik
Пойтахтдаги Юнусобод спорт мажмуасида Ўзбекистон футбол федерациясининг президенти бўлган давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 71 ёшида оламдан ўтди.