ЕОИИ, КХШТ ва рус тили - Жапаров ва Путин нималарни муҳокама қилишди

Садир Жапаров Владимир Путин билан учрашув давомида иттифоқлар доирасида ҳамкорлик қилиш Қиризистон ташқи сиёсати ва иқтисодининг устувор ривожланиш йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хоридий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.
Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.
“Қирғизистон президенти сифатида менинг биринчи хорижий ташрифим Россияга амалга оширилиши – шубҳасиз, давлатларимиз орасида муносабатлар юқори даражада эканини тасдиқлайди. Биз стратегик ҳамкорликни ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз”, - деди Жапаров.
 Шунингдек Қирғизистон президенти республикада сиёсий инқирозни бартараф этишда Россиянинг ёрдами учун миннатдорлик биллдирди.
Путин ва Жапаровнинг биринчи учрашуви қандай ўтди – видео  
“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг  ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида - устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, - деди Қирғизистон президенти.
Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Россия президенти Садир Жапаровни президентлик лавозимига расман киришиши билан табриклади ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли ушбу учрашувни ташкил қилиш осон бўлмаганини таъкидлади.
ЕОИИ: Қирғизистон мигрантлар учун чегараларни очишни таклиф қилди
Шунингдек Путин, Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ундан ташқари Россия президенти, коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Шу билан бирга, Владимир Путин Садир Жапаровга Қирғизистонда рус тилининг давлат тили мақомида сақлаб қолинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.
"Мен, икки томонлама муносабатларимизнинг яна бир ўта муҳим жиҳатини қайд этмоқчиман - бу Сиз томондан (Қирғизистонда-таҳр.) рус тилининг давлат мақомини сақлаб қолганингиз. Бу биз учун жуда муҳим...", - деди Путин. 
"Биз учун ҳам муҳим", - деб қўшимча қилди Жапаров. 
Владимир Путин рус тили қирғизистон фуқароларига Россияда ишлаши учун қулай имкониятлар яратишини ва келажакда ҳам ушбу самарали ҳамкорлик сақланиб қолишини қайд этди ва Қирғизистонда рус тилини ўрганиш учун шароит яратишда ёрдам беришини билдирди.