ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабаб Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.
24 Феврал 2021, 10:13
"Шамол кучайган, довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, Қамчиқ тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин", — дейилади хабарда.
Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.
Аввалроқ, Ўзгидромет мамлакатда 25-27 февралда совуқ об-ҳаво кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.