Она-буйвол янги туғилган бузоқчани қоплон ва арслондан қутқарди - видео

Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) сайёҳ Мэтью Стейн – она-буйвол, қоплон ва арслон билан юз берган ҳолатни тасвирга олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) сайёҳ Мэтью Стейн – она-буйвол, қоплон ва арслон билан юз берган ҳолатни тасвирга олишди.
“Биз буйволлар подасини кўриш учун дарё бўйида тўхтадик. Пода орасида янги туғилган бузоқни кўрдик, у энди юришни ўрганишни бошлади. Аммо бундан кўп ўтмай, ўғлим қамишзорда қоплонни кўриб қолади”, - дейди турист.
Она-буйвол боласини қоплондан қочиб, арслонга учрайди.
Арслон бузоқчага ҳужум қилишга ҳаракат қилади, бироқ она-буйвол уни ҳайдаб юборади.